Цюрих универмагида намозхона очилди

Цюрих универмагида намозхона очилди

Jelmoli савдо маркази ўзининг кўп сонли мусулмон мижозлари ҳақида қайғуриб, улар учун алоҳида намоз ўқийдиган хона очиб берди.

Йирик савдо марказининг матбуот котиби журналистларга берган интервьюсида айтишича, Швецарияга ҳар йили ёзда араб давлатларидан жуда кўп сайёҳлар ташриф буюради. Сўнгги вақтларда савдо маркази уларнинг бир чеккада алоҳида-алоҳида намоз ўқиётганларини эътиборга олиб, мижозларга қулайлик яратиш мақсадида намозхона очиб беришга қарор қилди.
Маълумки, Исломда беш вақт намозни ўз вақтида тўлиқ ўқиш фарз ҳисобланади. Мусулмонлар намоз ўқишлари учун алоҳида ўринлар ажратилиши Европа давлатларида кўп кузатилмоқда. Шу каби хона Жанубий Германия универмагида ҳам очилганди. Бу, албатта, мижозларга бўлган ҳурмат белгисидир. Зеро, миллати ва ирқидан қатъи назар ҳар бир инсон ўзи истаган динга эътиқод қилиши, эътиқоди тақозо қилган ибодатларни ҳар қандай шароитда, ўз вақтида бажариш ҳуқуқига эга.

back to top