Аляскада масжид қурилмоқда
Американинг Аляска штатидаги Анкориж шаҳрида ҳозирги кунда масжид қурилиши кетмоқда. Бу ерда қиш фаслида ҳам намоз ўқиш қулай бўлиши учун ерга иситиш мосламалари ўрнатилмоқда.
Эслатиб ўтиш лозим, 300.000 аҳолиси бор Анкориж шаҳрида ҳозиргача биронта ҳам масжид йўқ эди. Янги масжид қурилиши бу ердаги мусулмонлар учун қулайлик туғдириши шубҳасиз.



