Испанияда қадимий мусулмонлар қабристони топилди
Испаниянинг Кастилья-Ла-Манча университети олимлари Алкасар-де-Сан-Хуан шаҳрида 1000 йилга тенг бўлган қадимги қабристон қолдиқларини топди. Қабрлардан 7 нафар мусулмон жасади топилди.
Бу қабристон бир пайтлар Костил –Ла- Манчада мусулмонлар истиқомат қилганидан далолат беради.
Ўрта асрларда ислом Испания (қадимги Андалусия) да кенг тарқалган дин бўлган. IX -X асрларда Испанияда мусулмонлар сони кўпайган даврда, илм-фан ва маданият ривожланган.
Испания ҳудудида ислом XV асргача ҳукм сурган. Бугунги кунда Испания турмуш тарзи, анъаналари ва маданиятида ўша қадимги давр мусулмончилиги обидалари сақланиб қолган.



