Ироқ туркманлари ҳам Ғарбдан қурол-аслаҳа сўрамоқдалар

Ироқ туркманлари ҳам Ғарбдан қурол-аслаҳа сўрамоқдалар

Ироқ туркманларининг етакчилари ўзини “Ироқ ва Левант Ислом Давлати” деб атаётганларга қарши курашиш учун Ғарбдан қурол-аслаҳа беришини сўраган.
Хусусан, “Ироқ Туркман фронти” ташкилотининг раҳбари Аршод ал-Солиҳийнинг билдиришича: “АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан қурд кучларига қурол-аслаҳа бериш ҳажмининг ортиши минтақадаги кучлар мувозанатига таъсир этиши мумкин...

Террористларга қарши курашиш учун қурол-аслаҳа берилиши яхши, лекин бундай ёрдам фақат қурдларга ёки насроний жамоаларгагина берилмай, туркманларга ҳам берилиши лозим... Мадомики бизга ёрдам берилмас экан, Ғарб бу минтақада қандайдир ўйин бошлаётганлигидан далолат беради”.
Ироқ туркманлари мамлакатдаги учинчи йирик этник гуруҳ бўлиб, уларнинг умумий сони турли манбаларда 500 мингдан 3 миллион кишигача экани айтилади. Улар асосан Ироқнинг Киркук, Арбил, Тал Афар, Мосул ҳудудларида истиқомат қиладилар.

back to top