Бўлғуси ҳожилар тренинги
Ҳиндистонда бўлғуси ҳожиларни муборак ҳаж сафарига тайёрлаш учун махсус тренинглар ўтказилмоқда. Жумладан, мамлакатнинг Аллоҳобод шаҳрида шу каби тренинглар бўлиб ўтаётганлиги хабар қилинмоқда.
Тадбир доирасида бўлғуси ҳожилар аудио ва видео материаллар воситасида ҳаж амалларини тўлақонли ва тўғри бажаришни ўрганмоқдалар. Ташкилотчиларнинг умид қилишича, бундай ўқув-ўргатув жараёнлари бўлғуси ҳожилар учун жуда фойдали бўлиб, қатор савол ва ноаниқликларга жавоб топишга кўмаклашади.



