Эронда фан-техника ривожланмоқда
Куни кеча Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида жойлашган “Пардис” технология паркида мазкур мамлакат олимлари томонидан сўнгги йилларда эришилган ихтиро ва кашфиётларга асосланган маҳсулотларнинг намойиши бўлиб ўтди.
Эрон давлатининг олий даражадаги расмийлари иштирок этган ушбу тадбирда олимлар томонидан яратилган янги “ноу-хау” маҳсулотлар кенг омма вакилларига тақдим этилди. Жумладан, “Физика кўчма лабораторияси” йиғилганларда катта таассурот қолдирганлиги айтилмоқда.
Эрон расмий манбаларининг таъкидлашича, мазкур мамлакат сўнгги илм-фан ютуқларига асосланган маҳсулотларни тайёрлаш бўйича АҚШ, Германия, Япония каби давлатлар билан ёнма-ён туради.



