Рафсанжоний: “Уларнинг мақсади – сионистларни Ғарбдан узоқда ушлаб туриш”

Рафсанжоний: “Уларнинг мақсади – сионистларни Ғарбдан узоқда ушлаб туриш”

Эрон Ислом Республикасининг Мувофиқлиқ кенгаши раиси Акбар Ҳошимий Рафсанжоний БМТнинг Теҳрондаги идораси олдида Исроилга қарши бўлиб ўтаётган ралли қатнашчиларига мурожаат қилиб, Тел-Авивга қарши бундай намойишлар кўламини кенгайтиришга ва уларни давом эттиришга чақирган.

Рафсанжоний ўз мурожаатида, жумладан, шундай деган: “Исроилнинг Ғазода амалга ошираётган жиноятларига нисбатан халқаро ташкилотларнинг жимлиги ҳайратланарлидир... Мана ярим асрдан бери Ғарб давлатлари сионистларнинг минтақадаги шайтоний ҳаракатларини алангалатиб келмоқдалар. Зеро, уларнинг мақсади – сионистларни Ғарбдан узоқда ушлаб туриш... Жиноятчилик сионистларга хос хусусият бўлсада, халқаро ташкилотларнинг бу борада жим туриши ва ҳатто қўллаб-қувватлаши, афсуски, одатга айланди”.
Мувофиқлиқ кенгаши раисининг таъкидлашича: “Сионистлар жиноят содир этишда давом этмоқдалар. Бунга улар томонидан Ғазонинг бомбаларга тутилганлиги, тинч аҳоли вакиллари, айниқса, хотин-қизлар ва болаларнинг ўлдирилганлиги мисолдир... Одамни ҳайратга соладиган нарса – ўзларини “инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари” деб биладиган ўша тузилма ва шахслар ҳеч нима бўлмаётгандек жим турибдилар. Муайян давлатлар эса Исроилнинг бундай ҳаракатларини “ўзини ўзи ҳимоя қилиш” деб атамоқдалар”.
Эслатиб ўтамиз, Акбар Ҳошимий Рафсанжоний Эроннинг 1989-1997 йиллардаги президенти лавозимида фаолият олиб борган ва ҳозирда ушбу мамлакатнинг олий органларидан бири – Мувофиқлик кенгаши раиси ҳисобланади.

back to top