Қатардан Ғазога инсонпарварлик ёрдамлари

Қатардан Ғазога инсонпарварлик ёрдамлари

Қатар давлатининг “Qatar Charity” (“Қатар ҳайрия”) ташкилоти Фаластиннинг Исроил ҳужумларидан азият чекаётган Ғазо Секторига умумий қиймати 1 миллион 300 минг риёлга тенг инсонпарварлик ёрдамини кўрсатмоқда.

Мазкур ёрдам икки босқичда амалга оширилиб, унинг биринчи босқичида Ғазога 500 минг риёллик дори-дармонлар, тиббиёт анжомлари ва бошқа кўмак кўрсатилган. Ҳайриянинг иккинчи босқичида ҳам тиббиёт соҳасига кўмаклашиш назарда тутилмоқда, чунки ҳозирда Ғазо шифохоналарида ёрдамга муҳтож бўлган 10 мингдан ортиқ турли даражада яраланган кишилар қолмоқдалар.
Шунинг баробарида, “Қатар ҳайрия” ташкилоти Ғазо Секторининг 25 та муниципалитетида ишловчи 3500 нафар давлат хизматчиларининг ҳар бирига 730 риёлдан бериб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро Валюта Фондининг маълумотларига кўра, Қатарнинг 2014 йилдаги номинал ялпи ички маҳсулоти 213 миллиард 784 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, шунда аҳолисининг жон бошига тўғри келадиган даромади 96 минг 635 АҚШ долларини ташкил этиши ва мазкур кўрсаткич бўйича жаҳон мамлакатларининг орасида яна биринчи ўринни эгаллаши кутилмоқда.
(Бугунги санага: 1 Қатар риёли = 0,27 АҚШ доллари).

back to top