Маҳмуд Аббос ўт очишни тўхтатиш тарафдори

Маҳмуд Аббос ўт очишни тўхтатиш тарафдори

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ўт очишни тўхтатиш бўйича Исроил ва Ғазо ўртасидаги музокараларни имкон қадар тезроқ қайта тиклаш зарур, деб таъкидлади.

Маҳмуд Аббос Миср президенти Абдул Фаттоҳ ал-Сисий билан учрашар экан, салкам 50 кундан бери давом этаётган инқирозни тинчитиш бўйича музокаралар Қоҳирада давом эттирилиши тарафдори эканини айтган. Шунингдек, президент Аббос Бирлашган Миллатлар Ташкилотига мурожаат этиб, Исроилнинг Фаластин оккупациясини тугатиш бўйича аниқ муддат белгилашини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ва Фаластин ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувнинг вақти чиққач, Исроил Ғазо Секторидаги хунрезликларини давом эттиришга киришган.

back to top