Саудия Фаластинга қўшимча 1 млн. доллар ёрдам пули беради
Саудия Арабистони подшоҳи, Икки муқаддас масжид ходими Абдуллоҳ бин Абдулазиз Фаластиннинг Ғарбий Соҳилида инсонпарварлик ишларини қўллаб-қувватлаш учун 1 миллион АҚШ доллари ажратди. Мазкур маблағ Саудиянинг Фаластин халқига кўмак қўмитаси томонидан етказилиши ва 81 минг нафар фаластинликка ёрдам бериши хабар қилинмоқда.
Шу ой бошида Саудия Арабистонининг ташқи ишлар вазири шаҳзода Сауд ал-Файсал томонидан Ғазо Секторида қайта тиклаш ишларини амалга ошириш учун халқаро донорлар 500 миллион АҚШ доллари ажратишларини маълум қилган эди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг июль ойида Саудия Арабистони Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлигига 26,7 миллион АҚШ доллари ва Фаластин Қизил ярим ой жамиятига 53,3 миллион АҚШ доллари миқдорида молиявий ёрдам берган.



