Туркияга нисбатан салкам 40 йиллик шпионаж

Туркияга нисбатан салкам 40 йиллик шпионаж

Германиянинг Ташқи жосуслик агентлиги Туркияга нисбатан салкам 40 йилдан бери жосуслик қилиб келган. Бу ҳақида қатор оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда. Ўтган ҳафта мазкур масала юзасидан Туркия Ташқи ишлар вазирлигига Германия элчиси ҳам чақирилган.

Хабар берилишича, Германия 1976 йилдан бери Туркияга нисбатан фаол жосуслик ҳаракатларини амалга ошириб келган. Бунга Германиянинг ўша пайтдаги ҳукумат раҳбари Ҳелмут Шмидт томонидан буйруқ берилган бўлиб, ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун Канцлер идораси, Мудофаа вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги вакилларидан иборат махфий ишчи гуруҳи ҳам тузилган.
Германия Туркиянинг Европа Иттифоқидаги энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. Бундан ташқари, ҳар иккала давлат НАТОга ҳам аъзодирлар.
“Der Spiegel” журналининг таъкидлашича, Германия Европадаги яна бир мусулмон мамлакат – Албанияга нисбатан ҳам фаол жосуслик ҳаракатларини амалга ошириб келмоқда.

back to top