ХАМАС, Исроил сулҳга эришди

ХАМАС, Исроил сулҳга эришди

Фаластин томонининг билдиришича, Миср воситачилигида Ғазода отишмани тўхтатишга келишилган. Исроил ҳам буни тасдиқлаган.

ХАМАС вакили Сами Абу Зуҳрининг Ғазодан маълум қилишича, Қоҳира бу ҳақда яқин икки соатда расман эълон қилиши керак. Миср ҳукумати, хусусан, етти ҳафталик бу адоватни бутунлай бас қилишга, Ғазо блокадасини бас қилишга даъват этиб келади.
Фаластин расмийларининг айтишича, Исроил амалга оширган охирги ҳаво ҳужуми икки кишини ҳаётдан олиб кетган. Ғазо шаҳридаги 15 қаватли бино нишонга олиниб, камида 20 киши жароҳатланган. Исроил ҳудудда ХАМАС вакилларини урганини, оддий одамларни бу жойларни тарк этиш ҳақида олдиндан огоҳлантирганини айтмоқда.
Исроилнинг даъвосича, Ғазодан туриб Исроилга ракеталар ёғдирилишда давом этаяпти. Улардан бири Тел-Авив узра, мудофаа системаси ёрдамида уриб туширилган.
Миср, бу орада, ХАМАС ва Исроилни музокара столига қайтиб, 8-июлдан бери тинмаётган олишувга барҳам беришга даъват этаяпти. Миср, хусусан, Ғазога йўлак очишни ва инсонпарварлик ёрдами, қурилиш хомашёсини етказишни таклиф қилмоқда.
Ихтилоф икки ой ичида 2100 дан зиёд одамнинг бошини еди, аксарияти фаластинликлар, салкам 500 нафари болалар. 68 исроиллик ҳалок бўлди.

back to top