Рус армияси Украина заводларини ўмариб кетмоқда

Рус армияси Украина заводларини ўмариб кетмоқда

Рус армияси “инсонпарварлик конвой”лар ниқоби остида Украинанинг стратегик заводларини ўмариб кетмоқда, деб ёзади slon.ru.

Хабарда таъкидланишича, Тореза туманида оқ рангли юк машиналари кузатилгани ҳақидаги маълумот космик разведка тарафидан тасдиқланган. Мазкур транспорт воситалари инсонпарварлик миссияси ниқоби остида фақатгина Украинада ишлаб чиқариладиган верталётлар учун бутловчи қисмларни ишлаб чиқарувчи “Мотор Сич” заводининг филиаллари биридан ускуналарни олиб чиқиб кетишмоқда.

Бундан ташқари рус террорчилик ташкилоти бўлган “ДХР” назорати остидаги бошқа шаҳарларда ҳам руслар томонидан ўғирликлар содир қилинмоқда. Хусусан, Свердловск шаҳрида жўнатилган “инсонпарварлик ёрдам”ларини сотадиган жойлар пайдо бўлган. Ленин туманида эса “инсонпарварлик ёрдами” ташиб келган юк машиналари морглар олдида тўхтаб ҳалок бўлган рус офицерларининг жасадларини юклаб ўз ватанларига олиб кетишмоқда.

Бундан ташқари, Россиядан “инсонпарварлик ёрдами” ниқоби остида кириб олган юк машиналарига рус аскарлари Донецкдаги “Колчуга” радиотехника разведкаси воситаларини ишлаб чиқарувчи “Топаз” заводи ҳамда ўқ отар қуроллар учун ўқдори ишлаб чиқарадиган Луганск заводига тегишли ускуналарни юклашмоқда.

back to top