Ғазода 141 мактаб Исроил ҳужумларида зарар кўрди
7 июлдан бери давом этган Исроил ҳужумларида 2 мингдан зиёд аҳоли нобуд бўлди, 10 мингдан зиёд аҳоли яраланди. Булардан 500 нафарини ёш болалар ташкил қилади.
Энг ачинарлиси шуки, Ғазодаги нотинчлик сабабли янги ўқув йилида мактаблар очилмайди. Ғазода 470 минг ўқувчи Исроил ҳужумлари бутунлай тўхтатилган тақдирдагина мактабларга бориб ўқий бошлайди. БМТ қошидаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ташкилоти мактабларидан паноҳ топган минглаб оилалар учун бошқа хавфсиз жой топишга уринмоқда.
Ғазода 141 мактаб Исроил ҳужумларида зарар кўрди, булардан 22 нафари бутунлай вайрон бўлди.



