Илк ҳожилар Саудия Арабистонига етиб келишди
Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлигининг маслаҳатчиси ва матбуот котиби Ҳотам бин Ҳасан Қадий берган маълумотларга кўра, бу йилги илк ҳожилар Саудия Арабистонига етиб келдилар.
Ҳижрий 1435 йил Шаввол ойининг 5-санасидан то 28-кунига қадар жами бўлиб 1065 нафар бўлғуси ҳожилар келишган. Улар Ҳиндистон ва Малайзия фуқаролари эканлиги айтилмоқда.



