Арман генерали Озарбайжон шимолини эгаллаб олишни таклиф қилди

Арман генерали Озарбайжон шимолини эгаллаб олишни таклиф қилди

Арманистоннинг Қорабоғдаги қуролли кучларига 1991-1992 йилларда қўмондонлик қилган Аркадий Тер-Тадевосян Озарбайжон армиясининг позицияларига нисбатан олдини олувчи ҳужум қилиш зарурлигини таъкидлади.

Шу йил 26 август куни Ереван шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида генерал, жумладан, шундай деган: “Мана 20 йилдан бери Озарбайжон бизга (Арманистонга) уруш, саботаж билан таҳдид қилиб, Арманистонни қамал ҳолатида ушлаб келмоқда... Биз бунга чек қўйишимиз керак. Биз қўл қовуштирганча, душман томони асабларимизни ўйнашига йўл қўя олмаймиз. Биз биринчи бўлиб ҳужум қилишимиз керак ва мазкур режани амалга ошириш учун бизда барча комбат қобилияти бор... Агар белгиланган тепаликларни (Озарбайжон шимолини) эгалласак, қамални енгамиз ва Россия чегараларига чиқамиз”.
Расмий Боку мазкур хабарга ўз муносабатини ҳозирча билдиргани йўқ.

back to top