Zee-News India: “Шинжон чегарасида ерости махфий йўлаклари мавжуд”

Zee-News India: “Шинжон чегарасида ерости махфий йўлаклари мавжуд”

Ҳиндистонда чиқадиган “Zee-News India” нашри Хитой манбаларига таяниб хабар беришича, Хитой полицияси Шинжон-уйғур автоном ўлкаси ва Кашмир ўртасидаги чегарада ерости махфий йўлакларини аниқлаган. Айтилишича, бундай йўлаклар Хитой ва Шимолий Корея чегарасида ҳам мавжуд.

Полиция мазкур йўлакларни нима мақсадда барпо этилганлигини аниқлаганми, йўқми – хабарда келтирилмаган. Айрим мутахассисларнинг даъво қилишича, ушбу яширин ўтиш йўллари наркотик моддаларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ бўлиши эҳтимоли анча юқори. Хусусан, Хитойнинг Миллий космик маъмурияти Ҳейлонгжанг, Ҳебей, Жилин провинциялари ва Ички Мўғилистон Автоном ўлкасидаги катта майдонларда наша ва бошқа наркотик моддалар экилганлигини тасдиқламоқда.
Айтилишича, Хитой фазовий кузатув аппаратлари воситасида ўз ҳудудини мудофаа ва хавфсизлик мақсадларида ўрганишни кенг йўлга қўйган.

back to top