Қатар урушдан вайрон бўлган Ғазони қайта тиклашга тайёр
Қатар давлати Исроил томонидан вайрон этилган Ғазо Секторига қайта тиклаш ишларида ёрдам беришга тайёрлигини ва бундай кўмак имкон қадар тезроқ амалга оширилиши тарафдори эканлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Ғазога нисбатан шу йил 8 июлда бошланган тажовузи натижасида 10 мингдан зиёд турар жой бинолари, иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятдаги иншоотлар, мактаблар ва олий таълим даргоҳлари вайрон этилган. Жумладан, 71 та масжид исроиллик ҳарбийлар томонидан бузиб ташлангани айтилмоқда.



