Маккага фақат Ҳаж рухсатномаси билан киритилади

Маккага фақат Ҳаж рухсатномаси билан киритилади

Шу ҳафта душанба кунидан эътиборан муқаддас Макка шаҳрига фақат Ҳаж рухсатномаси билан киритиладиган бўлди. Бу ҳақида Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг Ахборот маркази хабар бермоқда.

Хусусан, сешанба куни Жидда халқаро аэропортига Жанубий Африка Республикасидан етиб келган бўлғуси ҳожилар ана шундай рухсатномалар билан таъминланганлар. Шу кунларда Бангладеш ва бошқа мамлакатлардан ҳам Ҳаж рейсларининг келиши кутилмоқда.
Саудия Арабистони расмийларининг сўзларига кўра, бундай чеклов ҳаж мавсумида назорат ва тартибни самарали йўлга қўйиш ҳамда бўлғуси ҳожилар учун қатор қулайликлар яратиш мақсадида йўлга қўйилган.
Айтилишича, Маккада доимий рўйхатда турмайдиган хорижлик мигрантлар ҳам ушбу муқаддас шаҳарга киришдан вақтинча чекланадилар. Шаҳарга кириш фақат қайд этилган рухсатнома билан амалга оширилади.
Жидда халқаро аэропортининг Ҳаж терминалида 14 та зал ҳозирланган бўлиб, Ҳаж рухсатномаларини олиш учун бўлғуси ҳожилардан пул ундирилмайди. Рухсатномалар бепул берилаётгани хабар қилинган.

back to top