Путин: "Қозоқларда давлат бўлмаган"
Россия Федерацияси президенти Путинга кўра, "Назарбаевгача қозоқларда давлатчилик бўлмаган" экан. Бу ҳақда Путин X Бутунроссия ёшлар "Селигер"форумида сўзга чиқа туриб билдирди.
Президент Путиннинг айтишича, Қозоғистонда давлатга мамлакатнинг ҳозирги президенти Нурсултон Назарбаев асос солган эмиш.
"Назарбаев камдан-кам одамларнинг қўлидан келадиган ишларни амалга оширди. У ҳеч қачон давлатчилик бўлмаган ҳудудда давлатга асос солди. Қозоқларда давлатчилик бўлмаган. Шу маънода у постсовет ҳудуди ҳамда Қозоғистон учун ҳам камдан-кам учрайдиган инсонлар сарасига киради", - дея билдирди Россия Федерацияси раҳбари.
Путиннинг бу сўзлари Россия "Халқлар дўстлиги" университетининг қандайдир Анна Сазонова исмли талабасининг саволларига жавоб сифатида айтилди (ҳар йили бунақанги сазоноваларнинг қанча-қанчаси ушбу олий таълим юртини битираётганидан “халқлар дўстлиги” иборасини қўштирноқсиз ишлатиб бўлмайдиган бўлди).
Сазонова берган савол мазмун-моҳиятига кўра кўпроқ айбловга ўхшаб туюлди. Унинг айтишича, айни пайтда Қозоғистоннинг жануби миллатчиларга тўлиб тошган ва уларнинг жиловини фақат ҳозирги президент Назарбаев "ушлаб" туришга қодир эмиш.
"Савол: Жаноб Назарбаев президентлик ловозимини тарк этадиган бўлса, мамлакатда Украина сценарийи ривожланишини кутса бўлаверадими? Ушбу йўналишда қандайдир стратегия устидан иш олиб бориляптитм? Бизда таклиф бор, қўшилишни истардик. Евроосиё интеграциясининг истиқболлари қай даражада?, - деб сўради Сазонова.
Россияга мойил Қозоғистон Шимолига қарама-қарши омил сифатида Қозоғистон жануби ёдга олинишини сазоновларнинг узоқ мақсадни кўзлаган режаларига ишора сифатида қабул қилиш мумкин. Кўриниб турибдик, талаба хонимда ҳатто Қозоғистон билан “Украина сценарийси” доирасида “иш олиб бориш бўйича таклифлари" ҳам бор экан.
Кўринишидан бир талаба қиз экан, савол берса берибдида, дея фикр қилиш мумкин. Хўш, шунга нима бўлибди?
Бироқ савол кимгадир эмас, балки Россия Федерацияси раҳбарига берилган ва бу раҳбар "узоқ мақсадлар сари етакловчи режаларни кўзлаган” шовинист қизни ва унга ҳамфикр бўлган барча миллатчиларни руҳлантириб қўйди: эшитдингизми, қозоқларда давлатчилик умуман бўлмаган эканку. Бордию, бирор нарса бўлса, Қозоғистонда иккинчи Украинани уюштирб юбориш муаммо эмас.
Айтгандек, Украинада нисбатан ҳам давлатчиликка эга бўлмагани тўғрисидаги фикрлар Россиянинг шовинистик доираларида доим янграб келган. Россия шовинизми Украина ва Қозоғистон аллақачон давлат сифатида шаклланиб бўлганини ва “улуғ оға”га мутлақо муҳтож эмаслигини тушунишни ҳеч истамаяпти.
Жаноб Путинга қуйидагиларни эътиборга олиб қўйишни тавсия қилардик:
Ҳозирги Қозоғистон ҳудудида жойлашган мозийнинг буюк турк ҳақонликлари (империялари) Қадимги Рим ва Византиядан хирож олиб юрган даврда нафақат Россия давлатчилиги, балки русларнинг ўзи ҳам мавжуд бўлмаган…
turkist.org материаллари асосида
Абу Муслим тайёрлади



