“Сионистларнинг уруш жиноятлари тергов қилиниши керак”
Тунис парламентида кўпчиликни ташкил этувчи “Эннаҳда” ҳаракати “Исроил сионистларининг уруш жиноятларини тергов қилишга ва бундай жиноятчиларни халқаро даражада суд қилиш”га чақирди. Ҳаракат берган баёнотга кўра, “Исроил томонидан Ғазо Сектори ва унинг аҳолисини шафқатсизларча ва қутурган ҳолда ўққа тутилиши бунга асосий сабабдир”.
“Эннаҳда”нинг эътироф этишича, “фаластинликларнинг Ғазодаги ғалабаси – мўътадил Исломнинг терроризм устидан эришган ғалабасидир... Фаластин Қаршилик кўрсатиш ҳаракатининг ғалабаси – инсон хоҳишининг тажовузкорлик ва зўравонлик устидан қозонган ғалабасидир. Бундай ғалаба озодлик, қадр-қиммат ва демократия йўлидан бораётган араб халқлари учун умид учқунлари кабидир”.
Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Ғазога нисбатан амалга оширган 51 кунлик хунрезликлари натижасида 2100 дан зиёд фаластинликнинг ёстиғи қуриди, камида 11 минг киши турли даражада яраланди. Қурбон бўлганларнинг 500 нафарга яқини болалар эканлиги, айниқса, ташвишлидир.



