“Ирқчилик бу фикр эмас, жиноятдир”

“Ирқчилик бу фикр эмас, жиноятдир”

Ўтган ҳафтада Франциянинг таълим вазири янгиланди. Мазкур лавозимни асли марокашлик бўлган аёл Нажот Валлод-Билқасам эгаллади. Хабар қилинишича, унинг мазкур лавозимга тайинланиши қатор оммавий ахборот воситаларида ирқчилик ва “исломофобия” руҳидаги гап-сўзларга сабаб бўлган.

Куни кеча Валлод-Билқасам хоним ўзининг бу борадаги мулоҳазалари билан ўртоқлашар экан, жумладан, шундай деган: “Мен ҳурмат қилишларини сўрайман... ва, айниқса, шуни таъкидлашни истардимки, ирқчилик бу фикр эмас, жиноятдир”.
Франциянинг Инсон ҳуқуқлари миллий комиссияси ўтказган тадқиқотларга кўра, мазкур мамлакатда ирқчилик ҳолатлари ўтган йигирма йил ичида беш карра ортган.
Эслатиб ўтамиз, аксарият ҳолларда Европадаги қатор оммавий ахборот воситалари ирқчилик, бузуқчилик, бировнинг нафсониятига тегиш, умуминсоний қадриятларни топташга қаратилган ғояларни “сўз ва фикр эркинлиги” ёрлиғи остида илгари суриб келишади.

back to top