Давутоғлу: “Исроил ҳали умидвор бўлмасин”

Давутоғлу: “Исроил ҳали умидвор бўлмасин”

Туркиянинг янги тайинланган бош вазири Аҳмет Давутоғлу мамлакат парламентида чиқиш қилар экан: “Ғазонинг қамали бекор қилинмагунича ва Сектордаги тажовуз тўхтатилмагунича, алоқаларнинг яхшиланишидан Исроил умидвор бўлмай қўяверсин”, – деб таъкидлади.

Бундан ташқари, Давутоғлу Туркия Европа Иттифоқига қўшилиш борасидаги ҳаракатларини давом эттиришини ҳам маълум қилган.
Янги бош вазир Туркияни “янада озодроқ, янада бойроқ, янада адолатлироқ ва янада равнақ топган” мамлакатга айлантиришга ваъда берди.

back to top