Араб Лигасининг делегацияси Ғазода
Араб Лигаси ташкилотининг делегацияси Ғазодаги ҳолатни ўрганиш учун Фаластиннинг мазкур Секторига ташриф буюрди. Делегация таркибида ҳуқуқшунослар, соғлиқни сақлаш ва гуманитар соҳа мутахассислари борлиги хабар қилинмоқда.
Делегация Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти орқали Ғазо Секторига кириб, у ерда инсонларнинг яшаш шароитлари ҳамда уларнинг кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларини ўрганиши кутилмоқда. Шунинг баробарида, Араб Лигасининг вакиллари Исроил содир этган жиноятларни ҳам ҳужжатлаштириши белгиланган.
Араб Лигаси ташкилотига аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари делегация томонидан тузиладиган ҳисоботни Миср пойтахти Қоҳирада бўлиб ўтадиган мажлисда муҳокама этишлари режалаштирилган.



