Кашмирда кучли сел ва тошқинлар кузатилмоқда
Шу кунларда, Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги низоли бўлган Кашмир ўлкасида кучли сел ва сув тошқинлари кузатилмоқда. Айтилишича, бундай “сув офати” сўнгги эллик йил ичидаги энг кучлиси экан.
Келтирилаётган рақамларга кўра, сув тошқинлари натижасида бугунга қадар 420 киши ҳалок бўлган, минглаб одамлар уй-жойидан айрилган. Хусусан, Кашмирнинг Ҳиндистон томонидан бошқариладиган қисмида 2000 дан ортиқ аҳоли пункти сув остида қолган, улар орасида Сринагар шаҳри ҳам бор.



