Фаластинда шаҳид бўлганларнинг минглаб қариндошларини қирол ҳажда меҳмон қилади

Фаластинда шаҳид бўлганларнинг минглаб қариндошларини қирол ҳажда меҳмон қилади

Икки ҳарам ходими қирол Абдуллоҳ Исроилнинг сўнгги тажовузида ҳалок бўлганларнинг яқинларининг ҳаж харажатларини тўлаб беради, деб хабар қилади Arab News.

Ислом ва вақф ишлари вазири Солиҳ Аш-Шайх фаластинликларга ёрдам кўрсатиш дастурини юқори баҳолаб, "Бу Саудия пешвосининг меҳмондўстлигини кўрсатади ҳамда қироллик Ислом, мусулмонлар ва муқаддас жойлар учун ҳизмат қилаётганидан даракдир", дегани бир қатор ОАВда хабар қилинди. 
Бу Саудия сулоласи таклиф қилган ташаббусларининг олтинчисидир. 
Исроилда қамоққа ташланган ёки шаҳид бўлган фаластинликларнинг Саудия қироли ҳисобидан ҳаж қилган қариндошларининг сони 12 мингдан ошди. 
Фаластинлик ҳожиларнинг ҳаж ибодатини қулай шароитларда адо қилишлари учун вазирлик махсус дастур ишлаб чиққан. 
"Улар ўз ибодатларини аъло даражада адо қилишлари учун вазирлик барча чораларни кўриб қўйган", деди Аш-Шайх.



back to top