Саудия Арабистони ИШИДга қарши фатво чиқарди
Саудия Арабистонининг катта уламолари жамоавий фатво чиқарди. Мазкур фатвода айтилишича, шариатга кўра терроризм "мудҳиш жиноятдир", деб хабар қилади Ансар.ру.
"Терроризм - оламларга раҳмат бўлиб келган ҳамда ўзаро тинч-тотув яшаш тизимини жорий қилиш учун келган буюк Ислом динининг мақсадларига зиддир", дейилади 21 кишидан иборат Саудия Арабистонининг катта уламолари Кенгаши тарқатган баёнотида.
Уларнинг фикрича, терроризмнинг, бундай тажовузкор мафкура пайдо бўлишида сабабкор бўлмаган Ислом динига ҳеч қандай дахли йўқ, - деб ёзади "Ислом ҳамма учун", - «Терроризм – ақлнинг айниши-ю, жиноятдан ўзга нарса бўлмай, шариат томонидан ҳам, соғлом фикр томонидан ҳам батамом рад этилади. Жиҳод, мазмунан, террорчилар сафига қўшилишдан иборатдир, дея фикр юритадиган ҳар қандай мусулмон «адашган ва жоҳилдир»», - дея баёнот қилишди уламолар.
Саудия уламолари терроризмни оқлаётган фатволар бераётган имомларни ҳам қоралади ва бундай одамларни маҳкамага тортишга чақирди.



