Порталимизнинг бош сайти яна ғолиб!

Порталимизнинг бош сайти яна ғолиб!

Аллоҳ таолонинг лутфу карами ила, сиз азиз мухлисларимизнинг холис дуоларингиз шарофати ила, порталимизнинг янада сермазмун, чиройли бўлиши, тез ва равон ишлаши учун беғараз хизмат қилаётган жонкуяр техник ва ижодий ходимларимизнинг ҳимматига ато этилган баракотлар ила яна учта сайтимиз 2014 йилги UZ Миллий домени интернет-фестивалининг ғолиби бўлди!

Бу қувончли хабар куни кеча фестивалнинг расмий сайтида эълон қилинди. Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари порталимизнинг барча мухлислари ва ходимларини муборакбод этдилар, бу ютуққа эришишимизда ўзининг баҳолиқудрат ҳиссасини қўшган барча азизларимизга самимий миннатдорчилик билдирдилар ва барчамизга хайрли ишларда бардавом бўлиб, икки дунёмиз учун хайрли бўлган бу амалларда собитқадам бўлишни тилаб, дуолар қилдилар.

Бугун, 2014 йилнинг 22 сентябр куни пойтахтимиздаги Ўзбекистон Ёшлар Ижод саройида UZ Миллий домени интернет-фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Порталимиз сайтларининг ушбу фестивалда фахрли ўринларни эгаллаши ўзига хос анъанага айланиб қолган бўлса-да, бу йилги танловда яна учта сайтимизнинг ғолиб бўлиши барчамизни қувонтирди.
Марҳамат, порталимиз бўйича 2014 йилги UZ Миллий домени интернет-фестивали ғолиби деб топилган сайтлар билан танишинг:

WWW.UZ версияси бўйича 2014 йилги ИФда қатнашаётган энг оммабоп сайтлар йўналиши бўйича ғолиб бўлган сайтлар

www.islom.uz    «Энг яхши шахсий саҳифа» номинацияси бўйича
www.e-tarix.uz    «Туризм ва сайёҳлик ва минтақавий-ўлкашунослик соҳасида энг яхши сайт» номинацияси бўйича

www.oilam.uz     «Энг яхши тематик сайт» номинацияси бўйича 3-ўрин.

Бундан ташқари Ислом.Уз порталига кирувчи яна бир қатор сайтларимиз UZ Миллий домени интернет-фестивалининг лауреати дипломи билан тақдирланди. Улар қуйидаги сайтлар:

Фан ва таълим соҳасидаги энг яхши сайт

www.hadis.islom.uz
www.muslimaat.uz

ОАВ соҳасидаги энг яхши сайт

www.info.islom.uz

Энг яхши тематик сайт

www.tohirmalik.uz
www.oilam.uz
www.islam.uz
www.siyrat.uz
www.quran.uz

Туризм ва сайёҳлик ва минтақавий-ўлкашунослик соҳасидаги энг яхши сайт

www.e-tarix.uz

Энг яхши шахсий саҳифа

www.islom.uz

Биз бугунги улкан эътироф учун аввало сайтларимизга мунтазам ташриф буюриб, унинг ривожига ҳисса қўшган барча мухлисларга, қолаверса, фестиваль ташкилотчилари, ҳомийлари, мутасаддилари ва ҳакамлар ҳайъатига чуқур миннатдорчилик билдирамиз. 
Ислом.уз портали ва унга оид сайтларимизнинг UZ Миллий домени интернет-фестивалида ғолиб бўлиши барчамиз учун чексиз қувонч ва ифтихор бўлиш билан бирга зиммамизга улкан масъулият ҳам юклайди. Зеро, бизнинг мақсадимиз интернет-фестивалда иштирок этиб, унда ғолиб бўлишдангина иборат эмас. Ислом.уз портали буюк аждодларга муносиб авлод бўлиш, динимизнинг таълимотларини, халқимизнинг бой маънавий-маърифий ва адабий-бадиий меросини, иймон нурига йўғрилган фазилатларини тарғиб этиш, ёшларнинг Ватанимиз тарихи, бугуни ва эртаси олдидаги маъсулиятини ошириш, ёш авлодни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш ва зарарли таъсирлардан ҳимоялаш, уларни илм-маърифатга, янгиликка, замонавий илғор технологиялар билан танишишга тарғиб қилиш, келажак авлодни муносиб тарбиялаш ишига муносиб ҳисса қўшишдек эзгу ниятлар билан иш бошлаган. Эришилган ютуқларимиз бизни ана шу хайрли ишларда янада фаолроқ бўлишга, тинимсиз изланишда бўлишга, ахборот-телекоммуникация технологиялари соҳасида тобора кенг очилиб бораётган имкониятлардан янада самарали фойдаланишга ундайди.
Шундай экан, Аллоҳ таолодан ушбу ғолибликни хайр-баракотли қилишни, бу борада  олиб бораётган камтарона саъй-ҳаракатларимизни бардавом қилишни, дунёю охиратимиз учун манфаатли қилишни ва Ўзининг розилиги учун қилинган солиҳ амаллар қаторида ҳусну қабул этиб, ажру мукофотларини кўпайтириб беришни илтижо қилиб қоламиз.

back to top