Саудия Арабистони қуёш электр станцияларини ривожлантирмоқда

Хабар қилинишича, 2015 йилнинг охирига қадар Саудия Арабистонида бешта қуёш электр станцияси барпо этилади. Станциялар мамлакатнинг турли ҳудудларида қурилиши айтилмоқда.

Қуёш энергиясини электр токига айлантириш жараёни экологик хавфсиз ва молиявий жиҳатдан нисбатан арзон эканлиги бундай электр станцияларга бўлган эҳтиёжни кўпайтирмоқда, дейилади хабарларда.
Бундан ташқари, Халқаро исломий янгиликлар агентлиги – IINA тарқатган маълумотларга кўра, Саудия Арабистони атом энергиясидан ҳам унумли фойдаланишни режалаштирган. Бунинг учун мамлакатда 2030 йилга қадар 17 та атом реакторлари ишга туширилиши белгиланган.

back to top