Мисрдаги ал-Азҳар масжиди капитал таъмирланади
Саудия пресс агентлиги тарқатган хабарга кўра, Миср пойтахти Қоҳира шаҳридаги ал-Азҳар масжидини капитал таъмирлаш ва унга “янги нафас” бағишлаш учун Саудия Арабистони подшоҳи, икки муқаддас масжид ходими Абдуллоҳ ибн Абдулазиз томонидан маблағ ажратилган.
Бу ҳақида маълум қилар экан, Саудия шаҳзодаси Ҳолид бин Бандар, жумладан, шундай деган: “Мен ал-Азҳар раҳбари Аҳмад ал-Тойибга подшоҳ Абдуллоҳ ибн Абдулазизнинг миннатдорлик мактубини етказдим. [Подшоҳ] ал-Азҳар томонидан унга берилган фаҳрли доктор унвони учун миннатдорлик изҳор этади”.
Ўз навбатида, Аҳмад ал-Тойиб подшоҳ Абдуллоҳ ибн Абдулазизнинг араб дунёси ва Ислом уммати учун қилаётган ҳайрли ишларини юқори баҳолаб, унга берилган фаҳрий докторлик унвони аслида камтарона эътироф эканини таъкидлаган.



