Саудия ва Ўзбекистон ўртасида ҳаво алоқаларининг йўлга қўйилиши

Саудия ва Ўзбекистон ўртасида ҳаво алоқаларининг йўлга қўйилиши

“Arabnews” ахборот агентлиги Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги Элчиси жаноб Алишер Қодировга таяниб хабар беришича, яқинда “Saudi Arabian Airlines” ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниялари Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам ҳаво алоқаларини йўлга қўйиш ҳақида келишувга эришганлар.

Агентликнинг хабар қилишича, тўғридан-тўғри ҳаво алоқаларининг йўлга қўйилиши икки мамлакат ўртасидаги сайёҳлар оқимига ҳам ижобий таъсир этади. Жумладан, ҳозирги вақтда Ўзбекистонга йилига ўртача ҳисобда 5000 нафар Саудия Арабистонилик сайёҳ ташриф буюрмоқда. Мунтазам авиаташувлар йўлга қўйилгач, мазкур рақамларнинг ортиши кутилмоқда.

back to top