“Қурманжон додхоҳ” фильми Оскар танловига қўйилди
Қирғизистонлик режиссёр Сиддиқ Шерниёз суратга олган "Қурманжон додхоҳ" фильми нуфузли Оскар танловига қўйилди.
Қирғиз халқининг тарихий қаҳрамони Қурманжон Додхоҳ ҳаётидан ҳикоя қилувчи ушбу фильм 3 йил давомида суратга олинган бўлиб, фильмга давлат бюджетидан 1,5 миллион АҚШ доллари сарфланган.
Фильмни суратга олиш жараёнида жами 10 минг киши иштирок этган.
Олой қирғизларининг маликаси бўлган Қурманжон Додхоҳ 19-асрда Қўқон хонлари таркибида рус босқинчиларига қарши курашган қаҳрамон сифатида тарихга кирган.



