ИШИДнинг таркиби эълон қилинди
Туркия ИШИДни қўллаб-қувватлаш билан айбланаётган бир вақтда Washington Post газетаси тайёрлаган харитага кўра, ИШИДга қўшилганлар орасида Англия ва Франция фуқаролари кўпчиликни ташкил қилар экан.
АҚШнинг машҳур газетаси эълон қилган харита ИШИДнинг ичидаги хорижликларни кўрсатиб берган. Харитага кўра, Туркиядан ИШИДга қўшилганлар сони 400 киши. Лекин Ислом ўлкаларидан ташқари уларга келиб қўшилувчилар сони Россия ва Европа ўлкаларидан бўлмоқда. ИШИДга Россияда келиб қўшилганлар сони 800 киши атрофида, уларнинг катта қисми чечен жангарилари эканлиги тахмин қилинмоқда.
Европа ўлкаларидан эса биринчиликни Англия эгаллаган. Англия фуқораларидан ИШИДга келиб қўшилганлар сони 488 нафарни кўрсатмоқда. Франция ҳам ИШИДга келиб қўшилувчиларнинг сони энг кўп бўлган давлатлардан бири. Франциядан 412, Бельгиядан 296, Германиядан 240, Голландиядан эса 152 киши ИШИД террористик ташкилотига келиб қўшилган. АҚШдан эса 130 нафар ватандош келиб қўшилган.
ИШИД таркибидаги энг кўп хорижлик Шимолий Африка мусулмон ўлкаларидан келмоқда. Булар қуйида кўрсатилган:
1. Тунис 3000
2. Саудия Арабистон 2500
3. Иордания 2089
4. Марокко 1500
***
ИШИДга қўшилган реп қўшиқчиларининг сони 50 нафарга етди. Ораларида дунёга машҳур кишилар ҳам бўлган тарихнинг энг “қонли мусиқий гуруҳига” 82 та ўлкадан террористлар қўшилганлиги маълум бўлди. Европадан тўда-тўда бўлиб ИШИДга қўшилаётган ёшларнинг исёнкор реп қўшиқларини тинглаётгани маълум бўлди.
Германиянинг энг машҳур репперларидан бўлган Дезо Догг тахаллуси билан ижод қиладиган Денис Куспертнинг ИШИДга қўмондон бўлганидан кейин АҚШ ва Англиялик асирларнинг калласини кесиб, дунёга танилган ИШИД аъзосининг ҳам англиялик Л Жиннай исмли собиқ реппер эканлиги маълум бўлганди. Кейинчалик Абу Калашников номини олган террористнинг Англияда мусиқий альбом чиқарганлиги ҳам ўртага чиққанди. Кейинчалик ташкилотга қўшилган қўмондонлардан Италия ва Марокколик Анас Ал Абубининг ҳам MC Халифа исмли реп қўшиқчиси эканлиги маълум бўлди.
Дунёнинг энг аҳамиятли мусиқий журнали Billboard эса репперларнинг кундан-кунга ортиши сабабли махсус ИШИД ҳақида хабар тайёрлади. Хабарда шаҳарнинг камбағал районларида улғайган ва қаттиқ характерли ёшларнинг бутун ғазабини давлат тизими ва бадавлатларга қарши йўналтирган реп маданиятининг бу хусусиятлари билан ИШИДга мос келишини билдирди.



