Илғор ўқитувчиларга BMW берилади
Саудия Арабистони Таълим вазирлиги мамлакатдаги энг илғор ўқитувчиларга қимматбаҳо автоуловлар тақдим этишини маълум қилди. Хусусан, ўқитувчилик фаолиятида улкан ютуқ ва натижаларга эришган устозлар Германияда ишлаб чиқариладиган BMW автомобиллари билан тақдирланадилар. Уларга, шунингдек, катта миқдордаги пул маблағлари ҳам берилиши хабар қилинган.
Вазирликнинг маълум қилишича, бундай совғаларга ўқитувчилар, таълим маслаҳатчилари ва мактаб раҳбарлари сазовор бўлишлари мумкин. Бундан ташқари, энг яхши ўқувчи ва талабалар ҳам алоҳида совринлар билан сийланади.
Айтилишича, BMW автоуловларини ҳадя этиш таълим соҳасида фаолият олиб бораётганлар учун катта рағбатлантириш бўлади.



