Рамзан Қодиров: “Уларни “Ислом давлати” деб атаманг”

Рамзан Қодиров: “Уларни “Ислом давлати” деб атаманг”

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров журналистлар билан мулоқотда “Ўзларини “Ироқ ва Шом ислом давлати” деб атаётганлар яхши қуролланган бандитлар тузилмаси бўлиб, уларнинг асл мақсади – мусулмонларни ўлдириш”, деб айтди. Қодировнинг маълум қилишича, унинг одамлари ҳозирда ушбу жиноятчиларнинг “халифи” Абу Бакр ал-Бағдодийни изламоқдалар, лекин ҳали топа олганлари йўқ.

“Охирги пайтларда мазкур террористик ташкилотни кўпинча ИД – “Ислом давлати” деб аташмоқда. Мен уларни бундай деб атамасликларини сўраган бўлардим. Улар шайтонлардир ва мақсадлари кўпроқ пул ишлаб топишдан иборат. Улар Ғарбнинг топшириқларини бажармоқдалар ва мақсадли равишда мусулмонларни ўлдиришмоқда. Уларга Ғарбнинг махсус хизматлари ёрдамлашмоқда. Бандитларни керакли барча нарсалар билан таъминламоқда. Бу бандитлар самолётлар ва ўн минглаб одамларни тўлиқ қуроллантириш учун маблағни қаердан оляпти, деб ўйлайсиз?”, – дея фикр билдирган Чеченистон раҳбари.
Рамзан Қодировнинг сўзларига кўра, Абу Бакр ал-Бағдодий АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси томонидан ёлланган ва, ҳақиқатан ҳам мусулмон бўлса, юзидаги ниқобини ечиб ташлаб, ўз диндош биродарлари ва опа-сингилларини ўлдираётганини тан олиши, мусулмонлардан кечирим сўраши ҳамда ўз бандасини тарқатиб юбориши керак.

back to top