Бангладешдаги автобус ҳалокатида 32 киши ҳалок бўлди

Бангладешдаги автобус ҳалокатида 32 киши ҳалок бўлди

Хабар қилинишича, душанба куни Бангладешнинг шимоли-ғарбидаги Барайграм аҳоли пункти ёнида иккита йўловчи автобуси ўзаро тўқнашиб кетган. Ҳодиса натижасида 32 киши ҳалок бўлган ва бир неча нафар шахс турли даражада жароҳатланган. Полициянинг маълум қилишича, шифохоналарга ётқизилган йўловчилар орасида ўта оғир ҳолатдагилари ҳам бор.

Бангладешда ҳар йили 10 мингдан ортиқ киши йўл ҳалокатларининг қурбонига айланмоқдалар. Бунинг асосий сабаблари автоуловларни бошқаришдаги сусткашлик, йўл қопламалари ҳолатининг ёмонлиги ва эскирган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш экани айтилмоқда.

back to top