Исроил Ал-Ақсони иккига бўлмоқчи
“Felesteen” газетаси тарқатган хабарга кўра, келаётган ойда Исроил парламенти Қуддуси Шарифдаги муқаддас Ал-Ақсо масжидини мусулмонлар ва яҳудийлар учун алоҳида икки қисмга ажратиш бўйича овоз бериши режалаштирилган. Айтилишича, ҳозирда Кнессет қўмитаси томонидан бу борада қонун лойиҳаси тайёрланган бўлиб, агар қабул қилинса, яҳудийларга Ал-Ақсода ибодат қилиш ҳуқуқини беради.
Эслатиб ўтамиз, мусулмонлар учун муқаддас уч масжиднинг бири – Масжидул Ақсо Исроил томонидан босиб олинган Қуддуснинг Эски шаҳар қисмида жойлашган бўлиб, сўнгги йилларда Исроил ҳарбийлари ва маҳаллий Фаластин аҳолиси ўртасидаги тўқнашувлар объектига айланган.



