Россияда мусулмонлар учун биринчи мобиль телефон сотувга чиқади

Россияда мусулмонлар учун биринчи мобиль телефон сотувга чиқади

Россияда шу йилнинг ноябр ойи охирларида BQ Istanbul биринчи исломий мобиль телефони сотувга чиқади. Хабар қилинишича, янги қурилманинг хотирасига иккита—араб ва рус тилларидаги Қуръон ўрнаталган бўлиб, унинг ичида 4 дан ортиқ машҳур тафсирлар ҳам бўлади.

Бундан ташқари, телефонда «Намозни эслатувчи» номли дастур ҳам ўрнатилган. Мазкур телефон фойдаланувчи турган мамлакат ва шаҳарни аниқлаб, кейин намоз вақтларини белгилаб беради ва кунда беш маҳал намоз вақти кирганини овозли сигнал билан эслатиб туради.

back to top