Урдун ўз элчисини Исроилдан чақириб олди

Урдун ўз элчисини Исроилдан чақириб олди

Куни кеча Урдун ҳукумати ўз элчисини Исроилдан чақириб олгани маълум бўлди. Бунга Исроил томонидан Ал-Ақсо масжиди ёнида фаластинликларга қарши асоссиз куч ишлатилганининг сабаб бўлгани айтилмоқда. Бундан ташқари, Урдун Қироллиги БМТ Хавфсизлик Кенгашига Исроил ҳаракатлари устидан расмий шикоят топширишини ҳам маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Урдундаги элчиси Даниель Нево яқиндагина “Исроил Урдунданда яхшироқ қўшни ҳақида орзу ҳам қилолмаслиги” ҳақида фикр билдираётганди.

back to top