“Ал-Ақсо учун фақат фаластинликларгина масъул эмас”

“Ал-Ақсо учун фақат фаластинликларгина масъул эмас”

“Ҳамас” сиёсий бюросининг раҳбари Холид Мешаал араб давлатлари ва барча фаластинликларни Ал-Ақсо масжидини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилишга чақирди ва “муқаддас масжид учун фақат фаластинликларгина масъул эмас” , деб таъкидлади.

Қатарнинг “Ал-Шарқ” нашрига берган интервьюсида Холид Мешаал барча фаластинликларни, шу жумладан Фаластин раҳбариятини ҳамда Исроил босқинига қаршилик кўрсатаётган бошқа кучларни Ал-Ақсо атрофида бўлаётган зўравонликларга қарши оммавий қўзғолон қилишга чақириб, “фақат шу йўл билан душманни тўхтатиб қолиш мумкин”, деб қўшимча қилди.
“Ҳамас” сиёсий бюросининг раҳбари мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланадиган масжид учун барча араб ва мусулмон мамлакатлари жавобгар эканликларини яна бир бор такрорлар экан, Миср, Урдун, Марокаш ва Саудия Арабистони номларини бирма-бир санаб ўтди.

back to top