Яманда янги ҳукумат таркиби эълон қилинди

Яманда янги ҳукумат таркиби эълон қилинди

Яманда давом этаётган сиёсий тангликни юмшатиш мақсадида янги “Тинчлик ва миллий ҳамкорлик ҳукумати” тузилди ва унинг таркиби эълон қилинди. Қатор хорижий давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек халқаро ташкилотларнинг етакчилари Яман президенти Мансур Ҳодийга нома йўллаб, унга ўз тарбрикларини изҳор этишган.

БМТ Бош котиби Пан Гимун ҳам Яман давлатининг етакчисига мактуб йўллаган ва унда, хусусан, шундай деб таъкидлаган: “Янги ҳукумат тузилганлиги билан қутлар эканман... у Яман учун ҳозирги ноаниқ ва қалтис пайтда мамлакатда сиёсий барқарорлик ва тинчлик ўрнатиш борасида қўйилган ижобий қадамдир”. 
Бироқ, янги ҳукумат таркибидан норози шахслар ҳам топилмоқда. Жумладан, муҳолифатда бўлган “Ҳоутий” ҳаракати, уни танқид остига олиб улгургани ҳам хабар қилинмоқда.

back to top