Исроил Ғарбий Соҳилда ўз қонунларини жорий қилмоқчи

Исроил Ғарбий Соҳилда ўз қонунларини жорий қилмоқчи

Якшанба куни Исроил вазирлар қўмитаси Фаластиннинг Ғарбий Соҳил қисмига кўчириб келтирилган ва шу ерда истиқомат қилувчи яҳудий фуқароларга нисбатан Исроил қонунларини жорий қилиш таклифини маъқуллаган. Эндиликда ушбу қарор Исроил парламенти томонидан кўриб чиқилиши белгиланган. Қарор парламент томонидан маъқулланган тақдирда, Ғарбий Соҳилдаги барча яҳудий фуқаролар Исроил юрисдикциясига ўтиши ва мазкур давлат қонунлари, қисман бўлса-да, Фаластин ерларида ҳам амал қилишни бошлаши мумкин.

Хабар қилинишича, Исроил Адлия вазири Тзипи Ливни вазирлар қўмитасининг ушбу қарорини қўллаб-қувватламаган ва уни парламентда бўладиган маъқуллаш жараёнини номуайян муддатга чўзиб юбориш учун ҳаракат қилишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Фаластин давлатининг таркибий қисмига кирувчи Ғарбий Соҳил (Урдун дарёсининг ғарбий соҳили томонида жойлашган ерлар; номи ҳам шундан) 1967 йилда Исроил томонидан босиб олинган ва бугунга қадар исроиллик ҳарбийлар томонидан назорат қилиб келинади.

back to top