Вашингтон кафедрал черкови биносида “жума намози” ўқилди

Вашингтон кафедрал черкови биносида “жума намози” ўқилди

Жума куни АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида жойлашган Миллий кафедрал черков биносида “жума намози” ўқилди. Тадбир юқори хавфсизлик чоралари кўрилган шароитда ўтказилган ва унга фақат таклифнома берилган шахсларгина киритилган. Бу ҳақида қатор оммавий ахборот воситалари хабар тарқатганлар.

Бундай тадбирни ўтказиш ташаббуси Жанубий Африка Республикасининг АҚШдаги элчиси Иброҳим Расул ҳамда черковнинг дирижёри Жин Кэмпбеллга тегишли экани айтилмоқда. Ташкилотчиларнинг фикрига кўра, бу каби тадбирлар насроний ва мусулмон жамоаларининг ўртасида ўзаро тушунишни тарғиб қилар экан. Шундай бўлса-да, юқори хавфсизлик чоралари кўрилган ва фақат таклифномалар асосида ўтказилган “жума намози” бошлангач, ўша ерда бўлган бир аёл “черковларимизни тинч қўйинг”, дея бақир-чақир қилгани хабар қилинмоқда.
Одатда турли ҳайкалчалар ва ҳар хил “авлиёлар”нинг расмлари мавжуд бўладиган насроний черкови биносида мусулмонларнинг жума намозидек улкан масъулиятли фарз амалини Шариат қоида-талаблари асосида бажариш учун шароит бўлганми ёки йўқми – бу ҳақида маълумот берилмаган.

back to top