Туркия Бош вазири: “Ўқувчилар учун диний таълим зарур”
Мамлакат парламентида чиқиш қиларкан, Туркия Бош вазири Ахмет Давутоглу “...экстремизмга қарши курашишда ўқувчилар учун диний таълим зарурий ҳисобланади... бундай таълимсиз одамларда ёлғон тушунчалар пайдо бўлади”, деб таъкидлаган.
Ўз сўзида давом этаркан, Бош вазир Давутоглу “...агар мактабдаги диний маданият ва этика дарсларида бирон бир динга, нафақат насронийликка, балки, ҳатто, буддавийликка ҳам, нисбатан ҳурматсизлик қилинадиган бўлса, ўзим биринчи бўлиб унга қарши чиқаман”, деб айтган.
Мамлакатдаги Республика халқ партияси мактаб ўқув дастурларига диний мазмундаги дарсларни жорий этишга қарши чиқмоқда. Улар бундай дарсларнинг номидан “диний” сўзини олиб ташлашга чақирмоқдалар.
Республика халқ партиясининг бу борадаги ёндашуви ҳақида тўхталаркан, Туркия Бош вазири шундай деган: “Динга қарши курашиш – уларнинг миясида, ва доим шундай бўлиб келган ҳам”.



